Инсон қадри
Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига 2024 йил бошидан Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Ижтимоий химоя Миллий агентлиги томонидан тизза ва сон бўғимларини ривожлантириш учун 1 дона “АРТРОМОТ” аппарати ажратилди.
Реабилитация марказига 2024 йил 15 январ куни Россиянинг “ОРМЕД” компанияси томонидан техник мухандислар: М.Г.Яковлев ва Ш.Р.Гадельшинлар ташриф буюришиб, “АРТРОМОТ” мосламасини ўрнатиб беришди. Шунингдек, марказ шифокори Р.Н.Рахманов ва ЛФК инструктори Д.Султановаларга аппаратни ишлатишни ўргатиб, у хақда маълумот берди ва видеолавха тақдим этишди.
“АРТРОМОТ” оёқнинг сон ва тизза бўғимлари учун роботли механотерапия қурилмаси бўлиб, у ногиронлиги бўлган шахсларга сон, тизза бўғимининг харакатланишини эрта ва оғриқсиз тиклаш хамда узоқ муддатли контрактуранинг оқибатларини бартараф этишга имкон беради.
Бу аппарат жарохатдан кейинги холатларда реабилитация марказда даволанаётган ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини сифати ва кўламини янада ошириб, уларга самарали ёрдам беради.
“АРТРОМОТ” роботли механотерапия мосламасини қуйидаги холатларда қўлланилади: