Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида замонавий табобатнинг
янги технологияларидан бўлган озонотерапия муолажаси
йўлга қўйилди.
Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказининг хўжалик хисобидаги бўлимдан тушган тушумдан 28.0 млн. сўм маблағга озонотерапия аппарати харид қилиниб, 2023 йилнинг 2-чорагидан бошлаб, реабилитация марказда даволанаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини сақлаш ҳамда тиббий реабилитация самарасини ошириш мақсадида замонавий табобатнинг янги технологияларидан бўлган озонотерапия муолажаси йўлга қўйилди.
Озон гази турли касалликларни даволаш, олдини олиш билан бирга қон айланишини яхшилайди, моддалар алмашинувини фаоллаштиради, тўқималар ва хужайраларни (О2) кислород билан тўйинтириб, кислород танқислиги сабабли юзага келадиган касалликларнинг олдини олади.
Марказда қон айланиши тизими касалликлари, нафас олиш тизими касалликлари, суяк мушак тизими касалликлари билан даволанаётган ногиронлиги бўлган шахсларга шунингдек, қандли диабет касаллиги ва унинг оқибатида юзага келган яраларни тез битиришда даво муолажаларига қўшимча озонотерапия қўлланилмоқда.
Қарши кўрсатмалар
Миокард инфарктининг ўткир кечишида, ички қон кетишлар, гипертериоз (қалқонсимон без катталашиб, унинг фаолияти кучайиб кетганда, тутқаноқ хуружларига мойиллик, спиртли ичимликлардан ўткир заҳарланиш, тромбоцитопения, озонга аллергия бўлса, беморга ушбу муолажа тавсия этилмайди.